Маккада халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилади

23

Муқаддас Рамазон ойида Маккаи Мукаррамада Халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилади. Ушбу Қуръон мусобақаси шу пайтгача ўтказиб келинаётган мазкур йўналишдаги мусобақалардан мукофот пулининг юқорилиги билан ажралиб туради.

Ajel.sa сайтининг хабар беришича, Рамазон ойида “Энг чиройли Қуръон тиловати халқаро мукофоти” унвони учун Қуръон мусобақаси ўтказилади.

Мусобақа якунида 1-ўрин учун 5 миллион (1,4 миллион АҚШ доллари), 2-ўрин учун 2 миллион, 3-ўрин учун 1 миллион ва 4-ўрин учун 500 мин Саудия риёли мукофот қилиб берилади. Ҳақиқатан ҳам, бу шу кунгача Қуръон мусобақалари ғолиблари учун берилаётган мукофотларнинг ичида энг катта миқдор ҳисобланади. Мусобақа Рамазон ойида дунёнинг етук олимларининг бевосита назорати остида ўтказилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати