Келин қиз ўрнида

612

Инсон умид билан фарзанд кўради. У ўғил бўлсин қиз бўлсин унинг бахту иқболини кўришни истайди. Фарзанд улғаяди. Энди уни не-не орзулар билан келинлик остонасига кузатиб қўямиз. Тушган жойида тош қотсин, бахтли бўлишсин дея дуолар қиламиз. Абу Саид ал-Хурий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади,  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам қиз фарзанд ҳақида шундай марҳамат қилганлар: — “Кимнинг учта қизи бўлса, уларни (чиройли) тарбия қилса, уларга меҳрибон бўлса ва уларни ўз кафиллигига олса, унга албатта, Жаннат вожиб бўлибди”, дедилар. Шунда бир киши: — “Ё Расулуллоҳ, агар қизи иккита бўлсачи?”, деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Иккита бўлса ҳам”дедилар. Ўтирганлар, яна кимдир “Агар битта қиз бўлсачи?”, деб сўраганда, “Битта бўлса ҳам”, деб жавоб берган бўлар эдилар, деб ўйлаб қолдилар.

Ҳа, азизлар! Қиз боланинг даражаси шу қадар улуғдир. Қиз бола кимгадир қиз бўлса, кимгадир онадир. Кимгадир опа ё сингил бўлса, кимгадир меҳрибон жуфтдир. Шуни унутмаслигимиз лозим. Ҳозирги вақтда баъзи оилаларда келинга ҳизматкор ёки қулдек қарайдиган замонавийлашган инсонлар учраб туради. Сенинг фарзандинг қанчалик ширин бўлса ўзганинг фарзанди ҳам шунчалик шириндир. Келин дегани ҳур ва озод инсондир. Унга қул каби муносабатда бўлиш гуноҳи азимдир. Мабодо нотўғри муомила қилишганда, билиш лозимки, келин ўша оиланинг зурриётларини тарбия қилади. Онанинг генетикаси орқали унга зулм қилган инсонларга нисбатан нафрат ва ғазаб ётади. Туғулажак фарзандлар табиийки, ким онасига зиён берган бўлса ўша инсонга нисбатан меҳрсиз, ёмон кўрадиган ва қаҳрли бўладилар. Шунинг учун келинни ўз қизимиздек қабул қилиш мақсадга мувофиқдир. Биз келинимизга қандай муносабатда бўлсак, бизнинг қизимизга ҳам шундай муносабатда бўлишади. Шу нарсани унутмаслигимиз лозимдир.

“Хўжа Аламбардор” жоме

 масжиди имом хатиби:

Раҳимберди Раҳмонов