Каъбатуллоҳни ювиш

71

Каъбатулоҳни ювиш маросимида шахсан Саудия қироли ўзи қатнашади. Каъбатуллоҳ эшигини Солих ибн Тоха Шайбий очиб беради. Чунки унинг калити фақат шу оилага тегишлидир. Солих ибн Тоха Шайбий калит сақловчиларнинг 109 вакилидир.

Каъбатулоҳни ювишга  1 ёки 2 соат вақт кетади. Бунинг учун каъбатуллоҳнинг ички деворлари  45 литр зам-зам суви билан  ювилади. Бунда зам-зам сувига 1 литрга яқин Тоиф шаҳрида етиштириладиган  атиргул мойи ва қимматбаҳо  Камбоджа уди қўшилади. Каъбатуллоҳ ички  девори  ювилганидан сўнг навбат оёқ ости (пол) ювилади. Оёқ остини ҳам зам-зам сувига ҳушбўй қизғиш аралашма қўшиб ювилади. Шундан кейин ташқарида каъба атрофини  тавоф қилади ва икки ракат суннат намози ўқилади. Бу ишларни шахсан Саудия Арабистони қироли ўзлари бажаради. Авваллари каъбатуллоҳ йилига икки марта ювилар эди. Эндиликда йилига бир марта ювиш одат бўлди.