Инсон хотираси азиздир!

152

 9 май – Хотира ва кадрлаш куни муносабати билан халкимизнинг эзгу фазилатлари янада ёрқин намоён бўлади. Иккинчи жахон уруши дахшатларининг гувохи бўлган кишилар тобора камайиб бормокда. Ёшликнинг навқирон чоғларини уруш оловларида, жанггоҳларда ўтказиб, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимиз учун курашган инсонлар жасорати бекиёсдир. Фашизм устидан козонилган галабага бу йил 73 йил тўлади. Ана шу воқеалар, кечган оғир кунлар ёди бугун нафақат уруш қатнашчилари, балки бутун авлодлар хотирасидан ҳали хамон ўчгани йўқ.

Ўзбекистонда ўша пайтда 6,5 миллион халқ яшаган бўлса, шунинг 1,5 миллиондан кўпроғи урушда қатнашганининг ўзи, қисқа қилиб айтадиган бўлсак, барча эркаклар, мардларимиз қўлига қурол олиб, ягона душманимизга қарши чиққанидан далолат беради.

Қарийб ярим миллион юртдошимиз шу урушда ҳалок бўлгани, қанча-қанчаси ногирон, майиб-мажруҳ бўлиб қайтгани, қанча-қанча аёллар бева, болалар етим бўлиб қолганини ҳар қайси оила ҳали-бери эсидан чиқармайди. Бошқача қилиб айтганда, юртимизда бирорта хонадон йўқки, мана шу мудҳиш урушнинг жабрини ўз бошидан ўтказмаган бўлса.

Уруш бошланиши билан фронт ҳудудларидан Ўзбекистонга кўчирилган 1 миллионга яқин оила ва болаларни эл-юртимиз қабул қилгани, охирги бир бурда нонини ҳам улар билан баҳам кўргани, “Сен етим эмассан” деб, уларнинг барчасини ўз бағрига олиб, нафақат бошпана бергани, ўз қалбини очиб, меҳр-мурувват кўрсатганини унутиб бўладими?

Аллоҳ таолонинг марҳамати билан шу кунларга етиб келдик. Бу кунларда Улуғ Ватан уруши фахрийлари, меҳнат фахрийлари, маҳалламиздаги ногирон ва муҳтожларни хабар олсак, савоб устига савобдир.

“Хўжа Аламбардор” жоме

 масжиди имом хатиби:

Раҳимберди    Раҳмонов