Инсоният ердан ташқарида яратилган бўлиши мумкин

237

Олимлар янги фикрни илгари суришмоқда. Генетик олим Эллис Силвер айтишича, инсониятнинг  ривожланиш эволуцияси шуни кўрсатмоқдаки, инсон бошқа сайёра,  бошқа тизим ёки бошқа дунёда яратилган бўлиши мумкин. Генетик олимнинг айтишича, инсон ер юзига тушганда, ер юзида баъзи бир жонзотлар яшаган бўлган. Чунки инсоннинг “Homo sapiens”  иммунтизими бошқа ер юзидаги жонзотлардан фарқ қилади. Бу эса инсониятнинг бошқа сайёрадан келганлигидан дарак беради. Аммо бу фикрни ҳамма олимлар тасдиқлаганича йўқ.

Аммо Қуръони каримдаги бу оят ўз тасдиғини топгандек!

Шундан сўнг Аллоҳ таоло Одам, Ҳаво ва Иблисга хитоб қилиб:

 —  У зот(Аллоҳ):

 — “Бир-бирингизга душман бўлган ҳолингизда тушинглар. Сизларга ер юзида қароргоҳ бор ва маълум вақтгача фойдаланиш бор” —  деди.
У зот(Аллоҳ):

 — “Унда ҳаёт кечирасизлар, унда ўласизлар ва ундан қайта чиқариласизлар” — деди.

 (Аъроф сураси 24-25 оят)

(Аллоҳ таоло Одам, Ҳаво ва Иблисни жаннатдан ер юзига тушишга амр қилди, демак улар аввал бошқа манзилда бўлишган экан.)