Имомнинг ўғли президент бўлди

25

Салвадор давлатида президент сайловида Нойиб Буқала ғалаба қозонди. У Фаластинлик мусулмон  муҳожир ҳисобланади.

Ҳисоботда айтилишича,  90% овоздан  Нойиб 54% ни  олган. Нойиб Буқала 1981 йил туғулган бўлиб,  2015 йил Сан-Салвадор шаҳри мери бўлган. Сиёсатчининг оиласи Лотин Америкасига 19 аср бошларида кўчиб келган. Нойиб Буқаланинг отаси Армандо Буқала Қаттон  Сан-Салвадор шаҳрининг машҳур имомларидан биридир.