Жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси Мир Алишер Навоий ҳазратлари

378

(1441-1501)

15- аср жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳижрий 844 йил рамазон ойининг 17-куни (1441 йил 9 феврал)да Ҳиротда туғилган. Ҳирот шаҳри XV аср биринчи ярмида Соҳибқирон Амир Темур асос солган улуғ салтанатнинг иккинчи пойтахти, Темурнинг кенжа ўғли Шоҳрух Мирзонинг қўл остидаги обод манзилларидан бири эди. Алишер туғилган хонадон Темурийлар саройига азалдан яқин ва юртда муайян нуфуз соҳиби эди.

Замондошлари унинг ҳақида кўпинча “Низомиддин Мир Алишер”  деб ёзадилар. “Низомиддин”  — дин, диёнат низоми дегани бўлиб, донишманд мансаб эгаларига бериладиган сифат, “мир” — амир демакдир. Унинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад (уни Ғиёсиддин Кичкина ҳам дер эдилар) темурийлар саройининг амалдорларидан, хонадоннинг ишончли кишиларидан эди. Онаси амирзода Шайҳ Абусаид Чангнинг қизи бўлган, исми маълум эмас. Алишернинг бобоси Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош (кўкалдош) бўлган экан. Буюк шоир ўз асарларида ўз асарларида бу қутлуғ даргоҳга яқинлигидан ифтихор этишини баён қилади. Шунингдек, унинг таржимаи ҳолига оид айрим лавҳалар асарларида учрайди. Бу табаррук зот тўғрисидаги баъзи маълумотларни эса унинг замондошлари ўз китобларида берадилар.

Алишер Навоийнинг ота томондан бобося Амир Темурнинг Умар Шайх исмли ўғли билан кўкалдош (эмикдош) бўлиб, кейинчалик Умар Шайх ва Шоҳрухнинг хизматида бўлган. Отаси Ғиёсиддин Баҳодир эса Абулқосим Бобурнинг яқинларидан; мамлакатни идора этишда иштирок этган. Онаси (исми номаълум) Кобул амирзодаларидан Шайх Абусаид Чангнинг қизи. Алишер Навоийнинг болалиги Шоҳрух ҳукмронлигининг сўнгги йилларига тўғри келган. У темурийзодалар, хусусан бўлажак подшоҳ Ҳусайн Бойқаро билан бирга тарбияланган. 4 ёшида мактабга бориб, тез савод чиқариб, туркий ва форсий тилдаги шеърларни ўқиб, ёд ола бошлаган. Ўзбек тили билан бир қаторда форсий тилни ҳам мукаммал эгаллаган. 1447 йил 12 мартда мамлакат подшоҳи Шоҳрух вафот этгач, тахтга даъвогарлар орасида ўзаро кураш бошланади. Уруш-жанжаллар кўп кишиларни Хуросондан турли томонга кўчиб кетишга мажбур этди. Алишер Навоийлар оиласи ўз тинчлигини кўзлаб, Ироққа кўчишди (1449). Таф шаҳрида Алишер машҳур «Зафарнома» тарихий асари муаллифи, шоир Шарафиддин Али Яздий билан учрашади. Бу учрашув болада ёрқин таассурот қолдиради. Ғиёсиддин Баҳодир оиласи Ҳиротга, қарийб икки йил муддат ўтгач, қайтади. Абулқосим Бобур Ғиёсиддин Баҳодирни Сабзавор шаҳрига ҳоким қилиб тайинлади. Алишер Навоий Ҳиротда қолиб ўқишни давом эттирди. Алишер Навоий шеъриятга ғоят қизиқди, Шарқ адабиётини қунт билан ўрганди. Оила муҳити болалигидаёқ унда адабиётга зўр ҳавас туғдирган эди. Тоғалари Мирсаид — Кобулий, Муҳаммад Али — Ғарибий етук шоир эдилар. Алишер Навоийлар уйида шоирлар тез-тез тўпланишиб, мушоира қилишар, адабиёт ва санъат ҳақида суҳбатлашар эдилар.
Алишер Навоий 10—12 ёшларидан шеър ёза бошлаган. Тарихчи Хондамирнинг ёзишича, ёш Алишер Навоийнинг истеъдодидан мамнун бўлган мавлоно Лутфий, унинг:
Оразин ёпқоч, кўзумдан сочилур ҳар лаҳза ёш,
Бўйлаким, пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш
матлаъли ғазалини тинглаб: — “Агар муяссар бўлса эди, ўзимнинг ўн-ўн икки минг форсий ва туркий байтимни шу ғазалга алмаштирардим” —  деган. Алишер Навоий 15 ёшида шоир сифатида кенг танилган. Шеърларини туркий (Навоий тахаллуси билан) ва форсий (Фоний тахаллуси билан) тилларида ёзган.

1500 йилларга келиб шоирнинг ҳаёт шароити қийинлашиб, соғлиги заифлашиб қолса-да, ижоддан тўхтамади. 1501 йилнинг бошида Навоий касалликдан вафот этди. Бутун Ҳирот халқи ўзининг буюк шоири билан хайрлашишга чиқди ва 7 кун давомида мотам тутди.

(Интернет маълумотлари асосида)

ОРАЗИН ЁПКАЧ КУЗИМДИН…

Оразин ёпкач кузумдин сочилур хар лахза ёш,

Уйлаким пайдо булур юлдуз, нихон булгач куёш.

Кут бир бодому ерим гушан мехроб эди,

Горати дин этти ногах бир балолик кузу кош.

Бу дамодам охим ифшо айлар ул ой ишкини,

Субхнунг бот-бот дами андогки айлар мехр фош.

Бусае килмас мурувват, асру каттикдур лабинг,

Десам огзи ичра айтур лаъл хам бор навъ тош.

Новакинг кунглимга киргач жон талашмок бу экин,

Ким килур пайконини кунглум била жоним талош.

Умри жовид истасанг фард улки, бустон Хизридур,

Сарвким даъб айлади озодалик бирла маош.

Коши оллинда Навоий берса жон, айб этмангиз,

Гар будур мехроб, бир-бир куйгусидир барча бош.

“Хўжа Аламбардор” жоме

 масжиди имом хатиби:

Раҳимберди       Раҳмонов