Дунёни титратган сурат

29

Ливанлик Нуф  Жамилнинг ёши 70 да бўлиб, бу аёл эри  оғир касал бўлгани учун гул сотиб тирикчилик қилади. Кунларнинг бирида Нуф Жамил кўчада гул сотиб, чарчаб – ҳориб устунга суянган вақтда, ногаҳон бир йўловчи уни суратга олиб, ижтимоий тармоққа жойлаштириб юборади. Орадан 20 дақиқа ўтгандан сўнг, кўнгли юмшоқ, раҳмдил ва солих инсонлар бу аёлни излашга тушиб, охири яшаш манзилини топишади.

Нуф Жамил айтишича, ёши 70 га борган бўлсада, тиланчилик қилиб яшашга виждони йўл қўймайди. Шу сабаб, гул сотишга қарор қилади. Солих инсонлар  зудлик  билан бу аёл ва касал эрига ўз ёрдамларини аяшмайди. Ҳозирда  Нуф  Жамил ва эрига  доимо солих инсонлар томонидан кўмак бериб турилади.