Дунёнинг энг ривожланган давлатлари эълон қилинди

37

БМТ дунёнинг ривожланган ва ривожланмаган давлатларни  рўйхатини эълон қилди. Бу рўйхатга 189 та давлат кирган. Шундан 59 давлат ривожланган ва 38 та давлат ривожланмаган давлатлар эканлиги қайд этилган.

Ҳисоботда айтилишича, 2010 йилда бу кўрсатгич 46 га 49 бўлган. 2018 йил рўйхатида 1 ўринда Норвегия қайд қилинган. Бу давлатда ўртача инсон умри 82 ёшни ташкил қилар экан. Ўртача таълим 12 йилни, кўпроғи эса 18 йилни ташкил қилар экан. ЯИМ киши бошига 68.000 минг долларни ташкил қилар экан. Кейинги ўринларда Швейцария, Австралия, Ирландия, Германия, Исландия, Гонконг, Швеция, Сингапур ва Нидерландия давлатлари туради. Россия бу рўйхатда 49 ўринда қайд қилинган. Кейинги ўринларда Нигер ва бошқа Африка давлатлари қайд қилинган.

ir