Дунёда энг арзон ва қимат бензин

129

Bloomberg  агентлиги  дунёдаги энг арзон ва қиммат бензин рейтингини эълон қилди. Унга кўра дунёдаги энг арзон бензин Венесуэлада бўлиб, бир литр бензин $0,01 турар экан. Эронда бир литр бензин $0,28 бўлса, Қувайтда $0,35 экан. Булардан сўнг Нигерия, Миср, Саудия Арабистони, Малайзия, Индонезия ва  Россия турар экан.

Дунёдаги энг қиммат бензин Гонконгда бўлиб, бир литр бензин $2,09 туради. Норвегияда  $2,02, Нидерландияда   $1,93  туради. Қиммат бензин ўнталигига Греция, Италия, Дания, Исроил, Португалия, Финляндия ва Франция  киради.