Дубайдаги ифтор Гиннес рекордлари китобига кирди

158

Дубайда бўлиб ўтган ифторлик дастурхони Гинеснинг рекордлар китобига кирди. Дастурхон узунлиги 6 км га чўзилди. Ифтор ташкилотчилари Дубай полицияси бўлиб чиқди. Ифтор дастурхонида 12. 830 та Хиндистон, Покистон, Хитой, Шри-Ланка, Филлиппин ва бошқа Осиё давлатлари меҳнат муҳожирлари иштирок қилишди. Таом пишириш учун 35 та ошхона ва 500 дан зиёд кўнгиллилар хизмат қилишди. Ифторлик учун тайёргарликка 200 соат вақт кетди.