Дин қайғусида яшаган эр — хотин

105

2013 йил дунёдаги энг сахий ва умматпарвар кишилардан бири вафот этди. У зотнинг исми Абдураҳмон Сумайт  бўлиб, 1948 йил Ироқда туғулган. Абдураҳмон Сумайт   Бағдод, Канада ўқиган. Буюк Британияда бир қанча вақт ишлаган, шундан сўнг Қувайтга қайтган. У кишининг аёли Умму Суҳайб ҳам дин ва диёнат учун ҳайрли ишларни амалга оширишган. Бўлмаса эру – хотин Қувайтда жуда ҳам яхши шароитларда яшашлари мумкин эди. Абдураҳмон Сумайт ва аёлининг асосий мақсадлари Африкага қаратилган эди. Уларнинг саъй ҳаракати билан Африканинг 10 млн ҳалқи мурожаат қилишган.  5. 500 та масжид, 7 млн дона Қуръони карим (араб ва африка тилида), 50 мингта етимларни ўз қарамоғига олиб, кейинчалик бу етим болалар қонуншунослик, инженер, тиббиёт мутахассислари бўлиб етишди. 84 та бинолар қурилди. Бунинг ичида мактаб, университет, болалар боғчаси бор. Шунингдек, 12 мингта сув қудуқлари,  90 та поликлиника ва касалхоналар қурилди. Шу билан бирга Африкада 10 та радиостанция қуриб берилди. Шу ҳайрли ишларни бошида оддий мусулмон эр – хотин,  Абдураҳмон Сумайт ва унинг аёли Умму Суҳайб турибди. Айни вақтда бу зотларнинг невараси 13 ёшида 27 кишини мусулмон бўлишига сабаб бўлди. Ҳақиқий дин қайғуси бўлган бу эр – хотинни ишлари таҳсинга лойиқдир.  Аллоҳ бу зотларни ўз раҳматига олган бўлсин.