Вақф фонди сув билан боғлиқ йирик лойиҳани якунлади

33

Аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида “Вақф“ хайрия жамоат фонди томонидан “Оби-ҳаёт“ номли акция ташкил этилиб, Сурхондарё вилоятида сув чиқариш ишлари бошлаб юборилгани ҳақида хабар берган эдик.

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани Боғи Обод, Себзор ва Эҳтиром маҳаллалари аҳолисига “Вақф“ хайрия жамоат фонди томонидан кўмак кўрсатилмоқда.

8 минг нафардан ошиқ аҳоли яшовчи ушбу қишлоқларга “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан тоза ичимлик суви тармоғини ўтказиш ишлари якунига етказилди. Ушбу хайрли ишларда маҳаллада яшовчи аҳоли ҳам фаол иштирок этди.

Фонд ҳомийлигида минг метрлик қувурлар етказиб берилиб, қазиш ва монтаж ишлари фаол тарзда тамомланди.

Ушбу қишлоққа фазилатли ишларни якуни ҳамда сув иншоотининг очилиш маросимида «Вақф» хайрия жамоат фонди бошқарув раҳбари Искандар Халилов ҳам қатнашди. Очилиш маросими Қуръон тиловати билан бошланиб, ушбу хайрли ишларда қатнашганлар, ҳомий тадбиркорлар, ҳомийлик қилган барчанинг ҳаққига дуо қилинди.