Ватан фидойилари хотираси ёд этилди

75

31 август — Қатағон қурбонларини ёд этиш куни муносабати билан Шаҳидлар хотираси хиёбонида халқимиз озодлиги йўлида фидо бўлган инсонларни хотирлаш маросими ўтказилди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Қуръон тиловат этилиб, қатағон қурбонлари руҳига дуо қилинди. Элга ош тортилди.

Давлатимиз раҳбари диний уламолар, таълим соҳаси мутасаддилари билан суҳбатда ватанпарвар инсонларни эъзозлаш, ёшларни миллий ғурур руҳида тарбиялаш, уларда буюк боболаримиздек бўлишга интилишни кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Бунинг учун Ўзбекистон Ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази ва олий таълим муассасалари имкониятларидан кенг фойдаланиш, таълим дастурларини такомиллаштириш кераклиги қайд этилди.

 

манба: president.uz