Бу масжид Хиро ғорини эслатади

48

Туркиянинг Истамбул шаҳри яқинида  “Санжоқлар”  масжиди мавжуд. Бу масжид 2011 йил қурила бошланиб, роса 33 ойда ниҳоясига етган. Масжид Усмонийлар ва Салжуқийлар архитектураси асосида бино қилинган. 2013 йил масжид “Энг гўзал диний маскан” номига сазовор бўлган эди.

Масжид 7 метр ер остида жойлашган. Масжиднинг умумий ҳудуди 7.400 кв. Метр келади. Шундан 1.200 кв. метри ички ҳудуд ҳисобланади. Юқорига кўтарилиш учун лифт мавжуддир.