Бу киши 77 йил олдин каъбатуллоҳни сув босганда сузиб айланган эди

105

Бахрайнлик Али Авадий 1941 йилда Каъбатуллоҳда  сув тошқини бўлганда, сувни сузиб каъбани айланган эди. Ўша вақтда Али 12 ёшда бўлган. 1941 йилда Али Макка шаҳрида ўқир эди. Бир гуруҳ талабалар тавоф учун каъбатуллоҳга боришади. Шу вақтда сув тошқини сабаб, масжидул харом ичи сув билан тўлиб тошган эди. Талабалар сувда тавоф қилишни ҳоҳлашиб сузадилар. Шу вақтда бу тарихий ҳолат фотокамерага муҳрланади.

Тарихда масжидул харомда сузган киши фақат Али эмаслиги келтирилади. Зубайр ибн Аввом р.а. ҳам каъбани сузиб тавоф қилган эканлар.