Бугундан “Sevimli” телеканали орқали Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳақларида сериал намойиш этилади

162

Аввалроқ, “Sevimli” телеканали орқали Рамазон туҳфаси сифатида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида 30 қисмдан иборат сериал намойиш этилиши айтилган эди.

“Sevimli” телеканалининг маълум қилишича, бугун соат 21:15 да 30 қисмли «Оламга нур сочган ой» сериалининг биринчи қисми намойиш этилади, деб хабар бермоқда azon.uz.

Қайд этиш керак, сериалда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болалик, ўсмирлик ва етуклик даврлари, у зотга илоҳий ваҳий келиши, биринчи мусулмонларнинг эътиқод йўлидаги шараф ва машаққатлари, динимизнинг кенг ёйилиб борилиши ҳақида ҳикоя қилинади.

“Sevimli” телеканали Рамазон туҳфасини халқимиз учун биринчилардан бўлиб тақдим қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «MilliyTV» телеканали «Умар ибн Хаттоб» номли сериални намойиш этишни режалаштираётгани ҳақида хабар қилинган эди.