Баҳор фасли

28

Аллоҳ таоло бу дунёни чексиз ҳикматларга тўла ҳолда яратган. Инсонлар учун яратилган барча мавжудот, Холиқни борлигига далолат қилади. Шунингдек, атрофимизда рўй бераётган табиат ва манзараларнинг янгиланиб, яшариб, яшнаб туриши Аллоҳ таолони танитувчи, ушбу неъматларни қадрига етиб, шукрини қилишга ундагувчи далиллар, деб айтсак асло хато бўлмайди.

Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сурасида шундай деган:

إن فى خلق السموت و الأرض و اختلف اليل و النهار لأيت لإولى  الألباب

Яъни: “Осмонлар ва Ерларнинг яратилишида, тун ва куннинг ўрни алмашиб туришида ақл эгалари учун аломатлар бордир”деб марҳамат қилган.

(190-оят)

Оятда зикр қилингани каби Аллоҳ таоло бу юлдузларни беҳуда яратмаган. Қамарий ой 29-30 кун шунинг учун қамарий йили 354 кун ва ҳозирги йил 1437 йил. Шамсий ой 30-31 кун бўлганлиги учун шамсий йил 365-366 кун ва ҳозир 1395 йил. Ато ибн Абу Рабоҳ (р.а) Ибн Аббос (р.а)дан ривоят қилиб шундай дейдилар:

 — “Бурж 12 та бўлади. У 7 та сайёранинг манзилидир. Улар қуйидагилар: Ҳамал, савр, жавзо, саратон, асад, сунбула, мезон, ақраб, қавс, жудий, далв ва ҳут. Ҳамал билан ақраб Миррих – (Марс) сайёраси манзилида,  савр ва мезон Зуҳро – (Венера) сайёраси манзилида, жавзо ва сунбула Аторуд – (Меркурий) сайёраси манзилида. Саратон ой манзилида, асад эса қуёш манзилида жойлашган. Қавс ва ҳут Муштарий – (Юпитер) сайёраси манзилида, жудий ва далв эса, Зуҳал – (Сатурн) сайёраси манзилида жойлашган. Бу буржлар 4 унсурга бўлинган. Ҳамал, асад ва қавс -ўт унсурлик, савр, жудий ва сунбула  ер унсурлик, жавзо, мийзон ва далв -ҳаво унсурлик ва охири саратон, ақраб ва ҳут -сув унсурликдир”.

 Мазкур буржлар бесабаб яратилмаган. Аллоҳ таоло бу ҳақда:

 — Ҳақиқатда, Биз осмонларда буржлар қилиб қўйдик ва уни назар солувчилар учун зийнатлаб қўйдик деб марҳамат қилган.

 مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَغْرِسُ غَرْساً اَوْ يَزْرَعُ زَرْعاً فَيَأْكُلُ مِنْهُ طَيْرٌ اَوْ اِنْسَانٌ اِلاَّ كَانَ لَهُ بِهِ صَدَقَةٌ

رواه البخاري و مسلم

Яъни: — “Бирон-бир мусулмон кишиси бир дарахт ўтқазса ёки бир нарса экса, бас ундан қуш ёки инсон танавул этиб, манфаатланса, шу сабабдан у киши эҳсон қилганлик савобига эришур” — деб, марҳамат қилганлар.

Жобир (р.а,) Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)дан бу борада қуйидаги ҳадиси шарифни ривоят қилган: “Ким Аллоҳга ишониб, савоб умид қилган ҳолда қаровсиз ерни обод қилса, унга ёрдам ва барака бериш Аллоҳга лозим бўлди (у бандани Яратган ўзининг марҳамати билан неъматлантиради)”.

Абу Дардо розийаллоҳу анҳу ривоят қилади:

 — “Бир киши Дамашқ кўчаларининг биридан ўтаётса, кўча экаётган одамга кўзи тушибди ва унга:

 — “Нега бу ишни қилаяпсиз, ахир сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидансиз-ку?” —  дебди. Шунда у киши:

 — “Сен шошма, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

 — “Ким бир кўчат экса, ундан одам ёки Аллоҳ яратган махлуқотлардан биронтаси еса, бунинг эвазига ўша (кўчат эккан банда)га садақа бўлади” —  деб айтганларини эшитганман” – дебди.

 (Аҳмад ривояти)

Мана шундай навбаҳор фаслида юрт тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, имон-эътиқодимизга яраша солиҳ амалларни бажаришликка муносиб шароитларнинг муҳайё экани учун Аллоҳ таолога шукроналар айтган ҳолда атроф-муҳит ва ҳовли-жойларимизнинг озода бўлишлиги учун ҳаракат қилайлик.

Тошкент шаҳар Бош

имом хатиби:                             Раҳимберди домла Раҳмонов