БААнинг саҳросида дунёнинг энг катта чучук сув заҳираси яратилган

287

Абу – Дабиги Лива саҳросида дунёдаги энг катта чучук сув заҳираси яратилди. Бу ҳақда БАА давлати пойтахтида бўлиб ўтган Abu Dhabi Sustainability Week экологик форумида эълон қилинди.  Сув омбори 80 метр чуқурликда жойлашган. У 315 қудуқдан иборат тармоқни бирлаштириб, Шувайхат станциясига бир кунда 32 минг тонна чучук сувни етказиб беради. Заҳира омборини тўлдириш учун 2 йил сарф қилинди. Ҳозирда ер ости сув омборида 26 млн. куб. Чучук сув мавжуд. Лойиҳа 435 млн. долларга баҳоланмоқда.

islam today