АҚШ масжидлари

21

Ислом дини АҚШда Насронийлик ва Яҳудийлик динидан сўнг учинчи ўринда туради. Ҳозирда АҚШда 3,5 млн мусулмон истиқомат қилади. Бу мусулмонлар ихтиёрида 2106 та масжид мавжуддир. 1870 йиллар бошларида АҚШга  Сурия ва Ливанда  биринчи мусулмон муҳожирлар кўчиб келабошлади. Шунингдек, 19 аср бошларида Хиндистондан ҳам мусулмонлар кўчиб келган экан.

Мусулмон муҳожирлар  Фолл-Ривер, Массачусетс, Чикаго, Иллинойс, Толедо, Огайо ва Дирборн,  Мичиган штатига кўчиб елишган. 1920 йилга келиб мусулмонлар бутун АҚШ ҳудуди бўйлаб яшай бошлаганлар.

Энг машҳур  масжидлар  1915  йил  Биддефорд, 1920 йил Росс, 1923 йил Мичиган ва 1925 йил Индиана шаҳарларида қурилган. 1934 йил  Айова штатининг Сидар – Рапидс шаҳрида Американинг она масжиди бўлмиш катта масжид қуриб битказилган. Бу масжид ҳозиргача фаолият олиб бормоқда.