Абдуссаттор Идхий (Фаришта инсон)

95

Бу  инсон, дунёда яшаб ўтган инсонлар орасида энг яхшиларидан биридир. Бу инсон тарихда кўплаб кишиларга саҳоват кўрсатган сахийлардандир. Сиз бу киши ҳақида балким эшитмагансиз.?

Абдуссаттор Идхий 1928 йил Хиндистоннинг Гужарот шаҳрида туғулган. Болакай 11 ёшга етганда унинг онаси фалаж бўлиб қолади. Абдуссаттор онасига қарай бошлайди. Аммо касаллик сабаб онаси бевақт вафот этади. Ўша пайтда Абдуссаттор 19 ёшда эди. Онасининг оғир касалликдан эрта вафот этгани унга қаттиқ таъсир қилади. У бутун умрини касаллар, қариялар ва қийналган инсонларга ёрдам беришга бағишлайди.

Ўша вақтларда Покистонда аҳолини муҳтож ва камбағал қатлами учун ижтимоий таъминот бўлмаган. Шунда Абдуссаттор Идхий бепул касалхона қуриш учун кўчаларда кечаю – кундуз юриб тиланчилик қилган.

 Шундан бери у асос солган фонд 20.000 минг қаровсиз қолган болаларга, 50.000 минг етим болаларга ва 40.000 минг ҳамшираларга ёрдам берган. Абдуссаттор Идхий дунёда энг катта “Тез ёрдам” ҳизматини ташкил қилди. Шунингдек, бепул хизмат кўрсатувчи боқувчисини йўқотган қариялар уйи, болалар уйи, касалхоналар, аёллар уйи ва гиёҳвандлар учун даволаниш марказларини қурди. Ҳалқ унга  Покистонлик  “Тереза ота” дея лақаб қўйишди.

Унинг ҳаёти фақат иккита костюм билан ўтди. У ҳеч қачон ўзи ташкил қилган фонддан ойлик – маош олмаган экан. Абдуссаттор Идхий:

 — “Қачонки оддий яшашни ўргансангиз, ҳаётнинг мазмунини тушунасиз” – деган эди. 2009 йил Абдуссаттор Идхий  ЮНЕСКО ташкилотининг махсус мукофотига лойиқ кўрилган.

Абдуссаттор Идхий 2016 йил 8 июл куни 88 ёшда оламдан ўтди. У вафот этганидан сўнг ички аъзоларини касал ва муҳтожларга бепул беришни васият қилган эди. Бу зот ҳатто ўлимдан кейин  ҳам савоб ва яхшилик қилишни  ўз олдига мақсад қилган эди. Бу инсоннинг ҳаётий — тарихи гувоҳлик бермоқдаки, ҳатто бир киши ҳам дунёни яхши томонга ўзгартириши мумкин экан.

Азизлар, дунёга келиб бир парча яхшилик қилмай ўтиб кетаётганлар ҳам бор. Аммо эзгулик ва ҳайрли ишлар Аллоҳ таоло томонидан ҳам, бандалари томонидан ҳам унутилмас экан. Яхши  ва савоб ишларга шошилайлик, токи ҳаётимиз мазмунсиз ва оқибатсиз ўтмасин, дўстлар!